
1. Ўзбекистоннинг Чуст шаҳрида таваллуд топган Алишер Усмоновнинг асосий яшаш жойи Рублевка посёлкасида бўлиб, унинг Лондонда ва Суррей графлигида ҳам уйлари мавжуд.
2. Алишер Усмонов ёшлик йилларида Тошкентнинг спорт клубларидан бирида танишиб қолган Ирина Винерга уйланган. Мусулмон йигитнинг яҳудий, бунинг устига ажрашган ва аввалги никоҳидан бир фарзанди бўлган аёлга уйланиши ҳайратланарли ҳол эди. Ирина Винер бир вақтлар бадиий гимнастика бўйича уч карра Ўзбекистон чемпионлигига эришган. Шунингдек у Алина Кабаеванинг устози ҳам саналади.
3. Алишер Усмонов ўз вақтида қиличбозлик спорт тури мураббийси ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган. 2007 йилда Лондоннинг “Арсенал” футбол клубига тегишли 14,5 % акцияларни сотиб олган.
4. Алишер Усмоновнинг ўз фарзандлари йўқ. Унинг меросхўри сифатида тилга олинадиган жияни Бобур Усмонов эса 2013 йили май ойида Тошкентда автоҳалокат туфайли оламдан ўтди.
5. Маълумотларга кўра унинг бизнес империяси ишларини давом эттириши таҳмин қилинадиган меросхўрлари орасида яна 5 та жияни ва шунингдек 1973 йили Тошкентда дунёга келган ўгай ўғли Антон ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар