17:27 / 04.11.2017
4 824

Ҳоким ўринбосари хизмат машинасидан шахсий мақсади йўлида фойдалангани учун жазоланди...

Ҳоким ўринбосари хизмат машинасидан шахсий мақсади йўлида фойдалангани учун жазоланди...
Қозоғистоннинг шарқида жойлашган Усть-Каменогорск шаҳри ҳокимининг ўринбосари Расул Маннопов хизмат автомобилидан шахсий мақсадда фойдалангани учун жазога тортилиб, жамоат ишларига жалб этилди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти хабар бермоқда.

Расул Маннопов октябрь ойида ўз хизмат автомобили билан дам олиш зонасига борганлиги аниқланди. Бу воқеадан сўнг, Усть-Каменогорск ҳокими Қувват Тумабоев ўз ўринбосарига хизмат машинасидан фойдаланишни 2 ой муддатга тақиқлаб қўйди.

Расул Манноповга “қаттиқ жазо” тайинланди. 2018 йил 1 январга қадар у жамоат транспортида ҳаракатланади. Ўринбосар давлатга етказилган зарарни бутунлай қоплади ва 20 соатлик жамоат ишларига жалб этилди.

Расул Маннопов давлат ишларидан бўш вақтида жамоат ишлари билан шуғулланиши мумкин. У бугун, 4 ноябрь куни соат 08:00 дан 11:00 гача коммунал корхона бригадаси таркибида меҳнат қилди.

Ҳоким ўринбосари ишчилар бригадаси билан бош фавворани қишки мавсумга тайёрлаш ишларида қатнашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳоким ўринбосари хизмат машинасидан шахсий мақсади йўлида фойдалангани учун жазоланди...