Адолат ва тараққиёт партияси вакили Мустафо Туна Туркия пойтахтининг янги мэри бўлди. Бу ҳақда «Anadolu» агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Анқара шаҳар кенгашида у 104 овоз олган (максимум 136 овоздан). Қайд этилишича, мухолифатдаги Халқ-республика партияси ўз номзодини тақдим этмаганди.
Янги лавозимда Туна Мелиҳ Гекчекни алмаштиради, у ҳам Адолат ва тараққиёт партияси вакили эди. У Туркия пойтахтига 1994 йилдан буён раҳбарлик қилиб келганди. Гекчек шу йилнинг 28 октябрида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг илтимосига кўра истеъфога чиққанди.
Hurriyet нашрининг қайд этишича, Туркия шаҳарларида мэрларнинг истеъфоси Эрдўған томонидан бошланган «қон алмаштириш» жараёни билан боғлиқ. Ўтган ойда Баликесир, Бурса, Дузже, Нигде ва Истанбулда шаҳар бошлиқлари ўзгарганди. Газета маълумотига кўра, айни вақтда 1397 нафар ҳудуд бошлиқларидан (вилоятлар, шаҳарлар ва муниципалитетлар) 800дан ортиғи Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари ҳисобланишади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”