Бу жиноий гуруҳ жами 35 кишидан иборат бўлиб, уларнинг саккиз нафари аёллар эди. Қолаверса, мафия аъзоларининг барчаси жиноят оламидаги «Қонундаги ўғри» титулига эга. Бундан ҳам ташқари, мафия аъзоларининг асосий қисми Грузия фуқаролари бўлиб чиқди.
Париж полицияси вакилларининг маълумот беришига қараганда, ушбу мафияга қарши икки йил олдин жиноий иш қўзғатилган ва ўғрилар қидирувда бўлган. Уларни излаш билан Париж полициячиларидан ташқари, Европол ҳамда Интерпол халқаро ташкилотлари ҳам шуғулланиб келган.
«Қонундаги ўғрилар» мафияси асосан майда ўғирликлар, қароқчилик, тамаки маҳсулотлари контрабандаси билан машғул бўлган. Қотилликлар, йирик ўғирлик ҳаракатларини ҳеч қачон содир этишмаган. Шу нарса уларни қидириб топишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига жиддий мушкулотлар туғдириб келган.
Албатта, ўғриларни қўлга олишда Грузия элчихонаси ҳам катта ёрдам берди.
Қўлга олинганларнинг уйи тинтув қилинганда, 70 минг евро миқдорида пул, тўппончалар ва ноқонуний тарзда сақланиб келинган транспорт воситалари борлиги аниқланди. Тинтув Франция, Италия, Испания ва Португалияда ташкил этилди. Сабаби, ўғриларнинг кўпчилиги шу мамлакатларда беркиниб-пусиб ўз жиноятларини амалга оширган.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди