22:25 / 22.11.2017
6 617

Швейцария қишлоғига янги кўчиб борганларга катта миқдорда пул тўланиши маълум қилинди

Швейцария қишлоғига янги кўчиб борганларга катта миқдорда пул тўланиши маълум қилинди
Швейцариянинг Вале кантони Альбинен қишлоғида шу йилнинг 30 ноябрь куни овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. У маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органининг янги сиёсатига бағишланади. Қишлоқ бошқа шаҳар ва мамлакатлардан кўчиб келиш истагини билдирганларга пул таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Оила ёки шахс Альбиненда уй сотиб олишга ёки қуришга қарор қилса, ёши катта кишининг ҳар бирига 25 минг Швейцария франки (203 079 000 сўм) ва ёш бола учун 10 минг франк (81 231 400 сўм) бериш назарда тутилмоқда. Бу тўғрисида Kun.uz маълум қилди.

Дастурда иштирок этишни хоҳлаган номзод 45 ёшдан катта бўлмаслиги ҳамда қишлоқда камида 10 йил яшашга розилик бериши керак. Бунда кўчмас мулк қиймати камида 200 минг франкни ташкил этиши ва доимий яшаш уйи бўлиши шарт.

Бу чора қишлоқ келажагига сармоя ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимият органи янги келганларнинг солиқ тўлаши, қурилишга пул тикиши ва қишлоқ дўконида харидларни амалга ошириши орқали фойда кўришни режалаштирган. Ёшлар эса қишлоққа ҳаётни қайтаради. Ҳаммаси режадагидек бўлса, маҳаллий мактаб ҳам фаолиятини қайта бошлайди.

Айни вақтда бу ерда атиги 240 киши истиқомат қилади, сўнгги йилларда доимий яшовчиларнинг кўпи қишлоқни тарк этди. Айниқса, ёш оилалар кўчиб кетмоқда. Қолган фуқаролар қишлоқ кенгашидан Альбинен келажагини қандайдир йўл билан таъминлашни талаб қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швейцария қишлоғига янги кўчиб борганларга катта миқдорда пул тўланиши маълум қилинди