11:00 / 03.12.2017
10 064

Замонамиз Золушкаси: Меган Маркл ҳақида нималарни биламиз?

Замонамиз Золушкаси: Меган Маркл ҳақида нималарни биламиз?
Бугунги куннинг энг келишган ва машҳур шаҳзодаларидан бири бўлмиш Гаррининг оддийгина оила фарзанди, устига устак актрисалик билан шуғулланувчи қизга уйланаётгани энг асосий янгиликлардан бирига айланди. Бир вақтлар Кейт Миддлтондек мулойим инсонни ҳам қийинчилик билан қабул қилган қироллик оиласи учун америкалик шаддод қизни келин қилиш қарори қандай бўлганини тасаввур қилаверинг. Шаҳзода Гаррининг уринишлари сабаб бугун акриса Меган Маркл ўз анъаналарига содиқ бўлган қироллик оиласига аъзо бўлиш арафасида турибди.

Меган 1981 йили Лос-Анжелесда дунёга келган. Унинг отаси режиссёр, онаси эса психотерапевт ва йога ўқитувчиси сифатида фаолият юритади.

Меган кино муҳлисларига кўплаб фильм ва сериаллардаги роллари орқали яхши таниш.

Ишониш қийин бўлса-да, қироллик оиласининг бўлғуси келини ва Буюк Британия қироличаси набирасининг юрагини забт этган бу қиз аввал турмуш қуриб ажрашган. Меган собиқ турмуш ўртоғи, кинорежиссёр ва продюсер Тревор Энгельсон билан 2 йил давомида бирга ҳаёт кечирган. Айнан мана шу ҳолат қироллик оила аъзоларининг бу никоҳга қарши чиқиши учун асос яратди. Аммо муҳаббат устун келган жойда ҳатто бунинг ҳам аҳамият йўқолар экан.

Меганнинг унаштирилиш узуги шаҳзода Гаррининг шахсан ўзи томонидан ишлаб чиқилди. Узук марказидаги олмос Ботсвандан, қолган олмослари эса Гаррининг марҳум онаси малика Диана коллекциясидан олинган.
Шов-шувли тўй 2018 йилнинг 26 май кунига режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Замонамиз Золушкаси: Меган Маркл ҳақида нималарни биламиз?