15:15 / 04.12.2017
16 208

Даҳшат! Шафқатсиз ота-она 4 ойлик чақалоқни микротўлқинли печга солиб кўришди

Даҳшат! Шафқатсиз ота-она 4 ойлик чақалоқни микротўлқинли печга солиб кўришди
Хабарда айтилишича, 4 ойлик чақалоқ Дерик ва Микалнинг иккинчи фарзанди, улар биринчи фарзандларидан туғруқхонанинг ўзидаёқ воз кечишган.

Улар ўз фарзандларига нисбатан нега бундай ишларни қилганлари номаълумлигича қолмоқда. Ота-она чақалоқни шифохонага терисига тошма тошгани учун олиб келишган ва текширувлардан кейин бу тошма куйишдан қолган жароҳат эканлиги аниқланган.

Ушбу воқеадан сўнг шифокорлар зудлик билан полицияга хабар беришди.

Жуфтлик эса чақалоқни азоблаб, озор етказганларини тан олишди.

Бу чақалоқ устидан ўтказилган биринчи тажриба эмас. Бундан аввал эркак фарзандини аллақандай рекламадаги ҳолатни такрорлаш учун бир неча бор ерга урган. Шундан кейин боланинг танаси кўкаришлар билан қопланган, бош соҳаси эса жароҳатланган эди.

Куйиш излари улар болакайни бир муддат микротўлқинли печга солиб кўрганлари натижасида пайдо бўлган.

Айни пайтда жуфтликка 500000 доллар жарима солинди, суд қарори эса декабрь ойида маълум бўлади. Чақалоқ даволангач болалар уйига топширилиши айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Даҳшат! Шафқатсиз ота-она 4 ойлик чақалоқни микротўлқинли печга солиб кўришди