
Бугун Бошқирдистон мактабларининг бирида 17 ёшли мактаб ўқувчиси дарс пайтида вафот этди.
Хабарда айтилишича, қиз дарс жадвалининг илк қаторида турган информатика фани машғулоти пайтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Қиз хушидан кетгач, унга мактаб фельдшери томонидан илк тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қўнғироқ орқали чақирилган тез тиббий ёрдам хизмати вакиллари етиб келгунларига қадар қиз ёруғ оламдан кўз юмган.
Айни пайтда ушбу ҳодиса юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда ва ўлим сабабини аниқлаш учун судмедэкспертиза белгиланган.
Айтишларича, қиз ҳасталиги сабаб аввалдан барча рўйҳатларда турган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар