09:32 / 09.12.2017
5 366

Япония узоққа учадиган ракеталарни харид қилади

Япония узоққа учадиган ракеталарни харид қилади
Япония ҳукумати миллий хавфсизлик билан вазият "тобора жиддийлашаётгани"га муносиб жавоб бериш мақсадида узоқ масофага учадиган ракеталарни харид қилади. Мамлакат мудофаа вазири Ицунори Онодера шундай баёнот берди. Бу ҳақда «CNN телеканали»га таяниб Кун.уз ёзмоқда.

"Биз миллатимиз ва ўзини-ўзи мудофаа кучларимизни зарур бўлган вақтда муносиб тарзда муҳофаза қилиш учун ракеталарга қарши ракеталардан фойдаланамиз", Онодера.

Япония мудофаа вазирлиги расмийсининг CNN телеканалига маълум қилишича, Япония 2 турдаги – узоқ масофага учадиган кемаларга қарши ракеталар ва ракеталарга қарши ҳаводан зарба берувчи ракеталарни харид қилади. Бу қуроллар Lockheed Martin компаниясидан харид қилинади ва F-15 қирувчи самолётларига ўрнатилади.

Iбундан ташқари, Норвегиянинг Kongsberg компаниясидан янги F-35 кўринмас ҳарбий самолётларига ўрнатиш учун ракеталар харид қилади.

Шу муносабат билан Япония ҳукумати мазкур харидларни амалга ошириш мақсадида келгуси йил бюджетига қўшимча маблағлар ажратишни сўрайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония узоққа учадиган ракеталарни харид қилади