Дания фуқароси судда ютқазди, унда у сув қундузлари колонияси томонидан мол-мулкка етказилган зарарнинг қопланишига эришмоқчи бўлган. Бу ҳақда The Local'га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Ғарбий Ютландия минтақасида яшовчи Финд Андерсен-Фрюдаль Дания Табиатни муҳофаза қилиш бўйича агентлигига қарши даъво аризаси билан чиққан, бу сув қундузлари унинг назоратида бўлган ҳудуддаги дарахтларга зарар етказгани туфайли юз берди. У товон пули сифатида 200-300 минг дания кронаси (37-40 минг евро)ни талаб қилди.
Бироқ суд агентлик ва сув қундузларининг ҳаракатини тўғри деб ҳисоблади, сабаби ушбу ҳайвонлар ноёб турга киради. Андерсен-Фрюдалга эса экологларга 30 минг крона (4 минг евро) миқдорида пул тўлаш мажбурияти юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даниянинг муҳожирлик ва интеграция масалалари бўйича вазири Ингер Стойберг бошпана тақдим этиш бўйича рад жавоби берилган мигрантларни сақлаш жойидан қочиб қолишга мажбур бўлгани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади