Бирмингемлик 3 ёшли болакай болалар шифохонадаги даволовчи мутахассис қабулига кириш учун 1 соатдан кўпроқ навбат кутиб ўтирган пайтида аҳволи оғирлашиб, вафот этди.
Хабарда айтилишича, Базил Мухаммад ноёб Уолкотта-Раллисон синдромига чалинган, бу эса юрак ва буйрак етишмовчилигига олиб келган. Бундан ташқари болакайда туғма равишда қандли диабет ҳам бўлган.
Болакайнинг отаси Муавай Мухаммад фарзандигини шифохонага олиб келгач, навбат кутиб ўтирган пайтида боланинг аҳволи ёмонлаша бошлаган вa эркак дарҳол бу ҳақида шифохона ходимларига хабар берган.
“Бу менинг ўғлим, мен уни ҳис қила оламан. Мен ходим ёнига бориб, ўғлим кетиш арафасида эканлигини айтдим. У менга қараб “Нимани назарда тутяпсан?” деб сўради. Мен эса агар шифокор уни имкон борича тезроқ қабул қилмаса, Базил ўлиб қолиши мумкинлигини айтдим” дейди Муавай.
Аммо ушбу хабардан кейин ҳам бирор шифокор боланинг ёнига келиб, уни қабул қилмаган ва кичкинтой отасининг қўлларида жон берган.
Айни пайтда марҳум болакайнинг отаси ушбу иш юзасидан тўлиқ текширув олиб борилишини талаб қиляпти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади