date
views 6 326

Астронавт Рэнди Бресник космосдан олинган тунги Киев суратини тақдим этди

Астронавт Рэнди Бресник космосдан олинган тунги Киев суратини тақдим этди
Айни пайтда Ҳалқаро космик станция бортида бўлган америкалик NASA астронавти Рэнди Бресник космосдан олинган тунги Киев суратини омма эътиборига ҳавола этди. Суратдаги чироқлар ўта ажойиб ва ҳайратланарли кўриниш ҳосил қилган.

Хабарда айтилишича, сурат астронавтнинг Twitterдаги саҳифасида пайдо бўлган.

Шунингдек, Бресник Дублин, Копенгаген ва Эдинбург шаҳарлари суратларини ҳам ўз саҳифасида эълон қилган бўлиб, сурат остида “Космик станциядан ҳайрли тунлар” дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб зтамиз, Рэнди Бресник октябрь ойида ҳам Киевнинг космосдан туширилган суратини эълон қилган ва айрим суратларда катта бино ҳамда объектлар кўзга ташланганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Астронавт Рэнди Бресник космосдан олинган тунги Киев суратини тақдим этди