
Пекиндан 300 км узоқликдаги Хунъягу сайёҳлик марказида якшанба куни дунёдаги энг узун шиша кўприкнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўприк икки қояни ўзаро бирлаштирган бўлиб, ердан 218 метр баландликда жойлашган.
Хабарда айтилишича, кўприкни қуриш учун мингдан ортиқ мустаҳкам шиша панеллар керак бўлган. Кўприкнинг узунлиги 488, эни эса 2 метрга тенг келади.
Бундан ташқари кўприкнинг умумий оғирлиги 70 тоннa эканлиги ҳам қўшимча қилинмоқда.
Айтишларича, кўприк бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳни ушлаб туриши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар