09:28 / 23.12.2017
5 480

Сирли Санта: Билл Гейтс мушукларни яхши кўрувчи қизга кутилмаган туҳфа жўнатди

Сирли Санта: Билл Гейтс мушукларни яхши кўрувчи қизга кутилмаган туҳфа жўнатди
Reddit фойдаланувчилари ҳар йили “Сирли Санта” ўйини жараёнларида ўз исмларини сир сақлаган ҳолда бошқа фойдаланувчилар билан совға алмашишади. Ушбу ўйин иштрокчилари орасида миллиардер Билл Гейтс номини ҳам кўриш мумкин. Гейтс бу йили “VivetteLLC” номи остида рўйҳатдан ўтган қизга баҳайбат мушук кўринишидаги юмшоқ ўйинчоқ совға қилди.

Қиз ўйин сўровномасида мушукларни жуда яхши кўриши ва уйида 4 нафар мушук боқиши ҳақида ёзган. Бундан таъсирланган Гейтс эса унга мушук шаклидаги ўйинчоқ совға қилишга қарор қилди. Ўйинчоқнинг умумий оғирлиги эса 13 кгни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга Гейтс мушукларга кўмак бериш билан шуғулланувчи фонд ҳисобига қизнинг номидан 750 АҚШ доллари миқдорида ҳайрия қилган, ўйинчоқ билан бирга эса бир нечта китоблар, япон қўғирчоғи, эсдалик совғалари ва турли либослар туҳфа этган.

Билл Гейтс мазкур ўйинда 2013 йилдан буён мунтазам равишда қатнашиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сирли Санта: Билл Гейтс мушукларни яхши кўрувчи қизга кутилмаган туҳфа жўнатди