20:22 / 23.12.2017
6 041

«Ўхшамади». Қодиров инстаграмдаги саҳифаси билан боғлиқ можарога изоҳ берди

«Ўхшамади». Қодиров инстаграмдаги саҳифаси билан боғлиқ можарога изоҳ берди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров инстаграмдаги саҳифаси йўқолиб қолгани билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. У бу борадаги тегишли баёнотни Telegram-каналида эълон қилган.

«Шанбага ўтар кечаси инстаграмдаги саҳифам йўқолиб қолди. Аккаунт расмий мақомдан дарак берувчи белгига эга бўлган, шунинг учун инстаграм хавфсизликни таъминлашга мажбур эди. Биз шунчаки қизиқиш туфайли қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилдик, бироқ жавоб келмади. Аниқки, бошқа ҳеч ким бу ишни қила олмаган бўларди», - дея ёзди Чеченистон раҳбари.

Қодировнинг сўзларига кўра, ундан кескин баёнотларни кутишганди, бироқ «ўхшамади».

«Мен бу тармоқни тарк этиш ҳақида анчадан бери ўйлаётгандим. Бироқ, бу дўстларим ва обуначилар олдида яхши бўлмайди, деб ҳисоблардим, сабаби менда инстаграм ва фейсбукда 4 млн.дан ортиқ обуначи бор эди», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Шу билан бирга, Қодировнинг таъкидлашича, «ВКонтакте», твиттер ва Telegram’да унинг саҳифалари ҳали ҳам бор.

«Ҳа, инстаграмнинг бундай ҳаракати ғалати кўринмоқда, у шу пайтга қадар расмий Вашингтондан мустақил эканини билдиришга уриниб келганди. Ҳозирги ҳолат эса АҚШ Молия вазирлиги санкциялари эълон қилинганидан кўп ўтмай юз берди», - дея қўшимча қилиб ўтди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодировнинг Instagram ва Facebook’даги саҳифалари ёпиб қўйилгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ўхшамади». Қодиров инстаграмдаги саҳифаси билан боғлиқ можарога изоҳ берди