01:02 / 25.12.2017
5 265

Балида вулқон отила бошлади

Балида вулқон отила бошлади
Табиий офатларнинг олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, Балида Агунг вулвони отила бошлади. Агентлик бу борада безовта бўлиш учун сабаб йўқ эканлиги, аммо хавф огоҳлиги ҳолати сақланиб қолиши ҳақида хабар берган.
Агентлик расмий вакили Сутопо Нугрохо вулқон тез-тез фаоллашиб туриши ва хавф огоҳлиги сақланиб қолиши ҳақида айтди.

Кеча вулқон кули 2,5 километр баландликкача чиққан. Тоғдан 70 км узоқликда жойлашган Нгурах-Рай аэропорти эса одатдаги тартиб бўйича ишлашда давом этмоқда.

Балидаги ҳукумат сайёр кенгаши доирасида Индонезия президенти Жоко Видодо маҳаллий ОАВга шу тариқа оролнинг сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун хавфсиз эканлигини кўрсатаётгани ҳақида маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Балида вулқон отила бошлади