Франция раҳбари рафиқаси Брижит Макрон ҳар кун мухлислари томонидан аёл ҳар қандай ёшда ҳам гўзал бўлa олишини яна бир бор исботлаб бергани учун миннатдорчилик билдирилган икки юзта мактуб олади.
64 ёшли Брижит Макрон ҳар бир мактуб муаллифига ташаккур айтиб чарчамайди.
Хабарда айтилишича, Франция собиқ президенти Николя Саркозининг рафиқаси Карла Бруни кунига ўртача ҳисобда кунига 35 та мактуб қабул қилган.
Брижит Макроннинг маслаҳатчиси Пьер-Ольвье Костанинг айтишича, Эммануэл Макрон президент сифатида сайланганидан сўнг Брижитнинг номига бу қадар кўп мактуб келиши атрофдагиларни лол қилиб қўйди.
Бундан ташқари Франция биринчи хоними дид билан кийиниши борасида ҳам мақтовли фикрлар эшитади. Франция ОАВларининг ёзишларича, Брижит озод француз аёли намунасидир. Аммо унинг ўзи эри президент этиб сайлангандан кейинги ҳар тонгда унга турмуш ўртоғи билан ёшлари орасидаги 24 йиллик фарқ ҳақида эслатишларини айтиб ўтган.
Қайд этиб, ўтиш жоизки, Брижит Макрон ўз турмуш ўртоғидан 24 ёш катта. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...