1995 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида “Олин тўп” га эришган спортчи Жорж Веа Либериянинг янги президенти этиб сайланди.
Хабарда айтилишича, 51 ёшли сиёсатчи президентлик сайловларининг иккинчи туридаги мамлакатнинг амалдаги вице президенти Жозеф Бокаядан 12 ва 15-округларда ўзиб кетган.
Либерия ҳалқ сайлов комиссияси сайловга тегишли аниқ рақамлар ва натиажалар барча бюллтенлар ҳисоб-китоб қилингандан сўнг эълон қилинишини айтган.
“Мен ўз оилам, дўстларим ва сайлов кампаниялари давомида менга кўмак берган барча тарафдорларимдан миннатдорман” деб ёзади Жорж Веа “Twitter”даги саҳифасида.
“Милан”, “Челси”, ПСЖ ва “Манчестер Сити” жамоалари таркибида ҳужумчи сифатида тўп сурган футболчи амалдаги президент, Нобель мукофоти лауреати Элен Жонсон-Серлиф ўрнини эгаллайди.
Веа президентлик учун 2005 йилдаги сайловларда ҳам иштирок этган ва 40% овоз билан иккинчи ўринга муносиб кўрилганди. Аввалги сайлов натижаларига кўра президентлик ўрнини Африка тарихидаги илк аёл раҳбар Жонсон-Серлиф эгаллаган, Веа эса 2014 йилда Либерия сенати аъзоси сифатида сайланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди