10:00 / 30.12.2017
7 255

Инстаграм юлдузига айланган питерлик ёқимтой лейтенет полиция хизматидан кетди

Инстаграм юлдузига айланган питерлик ёқимтой лейтенет полиция хизматидан кетди
Санкт-Петербург полицияси лейтенанти Роман Карплюк ўзининг ёрқин ташқи қиёфаси билан ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришган эди. Куни кеча ёқимтой лейтенант полиция хизматидан кетди, дейилади хабарда.

“Бугун мен қонунни ҳимоя қилиш органлари сафини (шартномам муддати тугагани сабабли) тарк этдим. Ўзим учун бошқа йўлни танлаб, ғоя ва амбициялар билан тўлиб-тошган бошқа йўналишларни амалга оширишга қарор қилдим” деб ёзади Карплюк ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали.

Эслатиб ўтамиз, Роман ўзининг ёқимтой ташқи кўриниши сабаб интернет оламида машҳурликка эришган ва мухлисалар “юрагидан урганди”. Унинг инстаграмдаги саҳифасига эса 150 минг киши аъзо бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инстаграм юлдузига айланган питерлик ёқимтой лейтенет полиция хизматидан кетди