
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида 13 ёшли мактаб ўқувчиси она бўлди. Боланинг отаси ким эканлиги ҳақида эса ҳеч қандай маълумот берилмаган.
7 синфда таҳсил олувчи қизнинг ҳомиладор эканлиги ўқув йилининг бошиданоқ маълум бўлган. Ўша пайтда қиз ўзига нисбатан зўрлик ишлатилгани ҳақида маълум қилганди.
]Хабарда айтилишича, полиция бу борада жиноий иш қўзғатган, аммо боланинг отаси ким эканлиги шу пайтгача аниқланмаган.
Туғруқхона раҳбари берган маълумотларга кўра, бола 2,8 кг вазн кўрсаткичи билан 23 декабрь куни кесарча кесиш усули орқали дунёга келган. Шифокорлар онанинг ҳам, боланинг ҳам аҳволи яхши эканлигини айтишмоқда.
Қайд этиш керакки, қиз ҳомиладорлик пайтларида Лебединовка қишлоғида онаси ва ўгай отаси билан бирга яшаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар