АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилдики, бир неча кундан буён оммавий намойишлар ўтказаётган Эрон халқи ниҳоят «бешафқат ва бузуқи» ҳокимиятга қарши турмоқда.
«Эрон халқи ва ниҳоят шафқатсиз ва бузилган режимга қарши чоралар кўрмоқда», дея ёзди Оқ уй раҳбари твиттердаги саҳифасида.
У шунингдек, «Президент Барак Обама маъмурияти даврида Эронга берилган барча пуллар терроризмни қўллаш учун сарфлангани»ни қайд этиб ўтган.
«Одамларда овқат йўқ, катта инфляция юзага келган, одамларнинг ҳуқуқлари топталган. АҚШ барчасини кузатиб бормоқда!», дея ёзган президент.
Эронда ҳукуматга қарши намойишлар 28 декабрь куни мамлакатдаги энг йирик шаҳарлардан бири Машҳадда бошланганди. 200 нафар кишидан иборат акция иштирокчилари тухум нархлари кескин кўтарилишидан норозилик билдиришганди. Полиция акция иштирокчиларининг 52 нафарини ҳибсга олгач, 29 декабрь куни мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам намойишлар тўлқини кўтарилди.
Ўтган вақт давомида полиция билан бўлиб ўтган тўқнашувлар давомида камида 20 киши ҳалок бўлди, ҳукумат 450 нафардан ортиқ намойишчини қўлга олди. Ҳукумат қўлга олинганларни қаттиқ жазо кутаётганини маълум қилди.
Душанба куни Ислом инқилоби соқчилари корпуси расмий вакили маълум қилдики, полиция ва хавфсизлик кучлари кўп жойларда вазиятни қўлга олган.
Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаш котиби Али Шамхоний мамлакатдаги норозилик акциялари Теҳрон билан қатор давлатлар олиб бораётган «бевосита уруш» доирасида бўлиб ўтаётгани ҳақида маълум қилди. У Эрондаги норозилик намойишлари ортида АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони турганини таъкидлаб ўтди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи