14:59 / 03.01.2018
6 460

Москва вилоятида пантера украиналик эркакни ғажиб ташлади

Москва вилоятида пантера украиналик эркакни ғажиб ташлади
Москва вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғларидан бирида сақланаётган пантера жониворларни назорат қилиб турадиган Украина фуқаросини ғажиб ташлади. Олинган жароҳатлар натижасида эса эркак ёруғ оламдан кўз юмди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса эркак жониворларга овқат бериш учун келган пайтида содир бўлган. Йиртқич эркакнинг қафас ичига киришини кутиб турган ва унга ташланган. Кейин эса қафасдан чиқиб, қочиб кетган.

Аниқланишича, ҳайвонот боғи маҳаллий бизнесменлардан бирига тегишлидир. Қочиб кетган пантера эса кўп ўтмасдан қайтариб тутиб келинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва вилоятида пантера украиналик эркакни ғажиб ташлади