19:30 / 06.01.2018
4 339

Бу меҳмонхона эмас, бу ядро урушида миллиардерлар учун паноҳгоҳ

Бу меҳмонхона эмас, бу ядро урушида миллиардерлар учун паноҳгоҳ
"Оппидум" (Oppidum) ҳашаматли бункери 30 минг квадрат метр майдонни эгаллайди ҳамда Прагадан унча узоқ бўлмаган ердаги собиқ ҳарбий база ҳудудида жойлашган, деб ёзмоқда Kun.uz.

"Оппидум" миллиардерлар учун энг катта хусусий бункер (паноҳгоҳ) ҳисобланади. Икки даражали гигант базада яшовчилар сунъий ҳовуз ва спа-салон, ичимликлар сақланадиган ертўла, кинотеатр, кутубхонадан фойдаланишлари мумкин ҳамда ҳаттоки қуёшли кунга ўхшаш эффект берувчи боғда сайр қилиш имконига эгалар.

Ташриф буюрувчиларга таклиф этилувчи бошқа опциялар – мажлислар зали, тиббий ва жарроҳлик хоналари, бир йиллик захирага эга ичимликлар сақланадиган ертўла ва ташқи дунё билан мулоқот қилиш қурилмаларига эга бошқарув маркази.

Паноҳгоҳда яшириниш учун хоналар 33 минг доллардан 261 минг долларга қадар туради. Бункер ҳаммаси бўлиб беш минг кишини ўз бағрига сиғдириши мумкин.

Паноҳгоҳ жаҳондаги энг нуфузли ва бой одамларга хизмат қилишга шай, бу кадрлар улар ядро уруши юз берадиган бўлса, қандай қилиб омон қолиши ҳақида тасаввур беради.

Ерости паноҳгоҳлар учун талаб ядро уруши билан боғлиқ хавотирлар фонида ошиб бормоқда, сабаби Шимолий Корея ўзининг қуролланиш дастурини мустаҳкамлаш ниятида.

Чехиялик ишбилармон Якуб Забразилнинг иддао этишича, бу паноҳгоҳдаги жой учун талаб ҳозирдан бор.

"Оппидум" бункерининг қурилиши 1984 йилда, «Совуқ уруш» даврида бошланган бўлиб, ўн йил давом этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бу меҳмонхона эмас, бу ядро урушида миллиардерлар учун паноҳгоҳ