4 460
Рамзан Кадиров Озарбайжондан топилган 104 ёшли чечен аёлни ўз юртига қайтариб олиб келмоқда
Чеченистон раҳбари вакиллари Боку шаҳридаги аёлдан хабар олиб, унга керакли буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташлаб келишган. Уни мамлакатга олиб келиш масаласи эса бугун ҳал бўлади, дейилади хабарда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров Озарбайжоннинг Геранбой шаҳри кўчаларининг биридан янги йил байрамидан аввал кўнгиллилар томонидан музлаган ҳолатда топилган аёлга кўмак қўлини чўзишга ваъда берган эди. Ушбу аёл тақдири бутун интернет оламини ларзага солди. Аёл Ироққа зиёратга бориш ниятида йўлга тушган, аммо ўз хамроҳлари томонидан алданиб, бор пули ўғирланган ҳолатда Озарбайжонда қолдириб кетилган.
Кадиров 1914 йилда туғилган бундай исмли шахс Чеченистоннинг ҳеч бир еридан ҳужжат олмагани ва рўйҳатдан ўтмаганлиги, бироқ аёл ёшидан келиб чиққан ҳолда бирор нарсани адаштириб юборган ёки аслида қаерда яшашини унутган бўлиши мумкинлигини айтган. Аммо шунга қарамасдан, аёлга керакли барча ёрдам кўрсатиши айтилмоқда.
“Душанба куни Озарбайжондаги Россия элчихонаси билан биргаликда Алиевани Чеченистонга олиб келиш масаласи ечим топади. Муҳими шундаки, Алиева зудлик билан кўрсатилажак ёрдамга муҳтож ва у албатта берилади. Унинг қаердан эканлиги муҳим эмас. У бедармон, ёлғиз, шу сабабли унинг қаерда яшаганидан қатъий назар муносиб равишда ғамхўрлик қиламиз” дейди Чеченистон раҳбари. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда