Хитойда дунёдаги энг узун кўприк қурилди

  • 09 январь 2018, 15:48
  • 4 999
  • Дунё
  • Хитойда дунёдаги энг узун кўприк қурилди
    2018 йилда Гонконг, Макао ва Чжухайни бирлаштириб турувчи дунёдаги энг узун кўприк фойдаланиш учун топширилади.

    Хабарда айтилишича, кўприкнинг узунлиги 55 км бўлиб, унинг 38 км қисми бевосита кўприкнинг турли қисмларига тўғри келади. Бундан ташқари кўприкда 7 км ли сувости тоннели ва сунъий оролларни ҳам учратасиз.

    Асосий кўприкнинг узунлиги эса 30 км бўлиб, автомобил ҳаракатланиши учун бу ерда ҳар бир йўналишга учтадан йўлак ажратилган.

    Кўприкнинг қурилиш ишлари 2009 йилдан бошланган ва барча экологик талаблар, жумладан ҳудуднинг денгиз фаунасига зарар етказмаслик ҳам ҳисобга олинган. Қурилиш ишлари билан China Communications Construction Co. компанияси шуғулланмоқда, лойиҳа учун эса 11 миллард АҚШ доллари сарф этилган.

    Фикрлар

    » » Хитойда дунёдаги энг узун кўприк қурилди