18:24 / 11.01.2018
9 765

Стивен Хокинг кун келиб Ер дўзахга айланиши ҳақида маълум қилди

Стивен Хокинг кун келиб Ер дўзахга айланиши ҳақида маълум қилди
Англиялик физик ва теоретик Стивен Хокинг Ер кун келиб қуёш тизимидаги бошқа бир сайёра – Венеранинг қисматини такрорлаши ҳақида маълум қилди. Олимнинг айтишича, Ердаги об-ҳаво шароити инсонларнинг қирилиб кетишига олиб келади, ҳаддан ортиқ иссиқ ҳарорат эса Ерни ҳақиқий дўзахга айлантириб юборади.

Агар инсоният парник газнинг чиқарилишини камайтирмайдиган бўлса эртами кечми Ердаги ҳарорат +460 даражага етади.

Олимлар 4 млрд йил аввал Венера сайёраси ҳам Ер билан бир атмосфера, денгизлар ва ўсимликлар дунёсига эга бўлгани, аммо бир қатор сабабларга кўра “ёниб кетгани” ҳақида таъкидлайдилар. Ернинг ўртача ҳисобдаги ёши 4,5 млрд йил бўлса, орадан яна 500 миллион йил ўтиб сайёрамиз кимсасиз саҳрога айланиши мумкин, дейилади хабарда.

Шунингдек Хокинг зарарли чиқиндилар даражасини пасайтиришга йўналтирилган ҳалқаро келишувлар ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Стивен Хокинг кун келиб Ер дўзахга айланиши ҳақида маълум қилди