
Базм АҚШнинг 45 президенти Дональд Трамп инаугурациясининг 1 йиллиги муносабати билан 2017 йилнинг 20 январь куни ўтказилади.
Хабарда айтилишича, Трамп махсус лоторея ташкил қилиб, ютуқ соҳибига айланган инсон ушбу базм меҳмони бўлиши ҳақида маълум қилди. Америка раҳбарининг Флоридадаги вилласига таклифномани икки нафар фуқаро қўлга киритиши мумкин.
“Дўстларим ва оилам билан бирга бизнинг тарихий инаугурация муносабати билан ташкиллаштириладиган кечки овқатимизга шерик бўлинг” деди Трамп.
Лотореяда қатнашиш учун президентнинг сиёсий фаолиятига маълум миқдордаги маблағни ҳайрия қилиш лозим. Маблағ энг камида 3 доллар, кўпи билан эса 2,7 минг доллар миқдорида бўлиши бўлиши мумкин. Америка қонунчилиги бўйича сиёсатчилар фаолияти учун фақат АҚШ фуқароларигина ҳайрия қила оладилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар