АҚШда истиқомат қилувчи Роб Блисс кўчаларда ўтирган уйсиз тиланчиларни кўрганча афсус ва ачиниш ҳиссини туяди. Йигит уларнинг егулик учун ўтган-кетгандан пул сўраб ўтиришларини ҳаёлига келтириб, кийим-кечак масаласида уларга жуда оғир эканлигини сезган.
Хабарда айтилишича, Роб одатда интернет дўконлари хизматидан фойдаланган ва уларда ҳаридни буюртмачи томонидан айтилган одамга етказиб бериш хизмати борлиги ҳақида билган.
Йигит совуқ кунда кўчада қолган одамлар учун куртка, ёпинчиқ ва шу каби иссиқ либослар ҳарид қилиб, курьерлар хизматидан фойдаланган ҳолда совғаларни ўз эгаларига етказди.
Ушбу ҳолат акс эттирилган видеоролик эса интернетга жойланди. Роб ушбу роликни дўкон рекламаси сифатида тушунмасликни илтимос қилган. Йигитнинг ўзи ҳам машҳурликка ўч эмас, у шунчаки томошабинларга яхшилик қилиш жуда осон эканлигига ишора қилган ҳолос. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда