16:17 / 13.01.2018
5 823

Ҳасадми ёки ҳақиқат? Меган Марклнинг ўгай опаси уни зиқналикда айблади

Ҳасадми ёки ҳақиқат?  Меган Марклнинг ўгай опаси уни зиқналикда айблади
Шаҳзода Гаррининг бўлғуси рафиқаси ва Қироллик хонадонининг аъзоси бўлишга тайёргарлик кўраётган Меган Марклнинг ўгай опаси уни касал оталарига кўмак бермаётганликда айблади.

Меганнинг ўгай опаси унинг Гарри билан унаштирилиши шарафига олинган суратлардаги кўйлакка ишора қилган ҳолда синглисини зиқналикда айблаган.

“Агар кўйлак учун 75 минг доллар сарфлай олар экансан, ўз отангга ҳам 75 минг доллар бера оласан” деб қайд этган аёл.

Саманта айни пайтда Меган Марклнинг отаси пул масаласида мураккаб вазиятга тушиб қолгани ва оғриётган оёғини даволатиш мақсадида юрганини айтиб ўтган. Эркак шифокорлар ёрдамида тезроқ тузалиб, 19 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Аср тўйи”да қизини меҳроб ёнига шахсан ўзи олиб боришни режа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Меган Марклнинг ота-онаси актриса 6 ёшда эканлигида ажрашиб кетишган. Унга қадар эркакнинг яна бир оиласи бўлган. Саманта эркакнинг биринчи оиласидан туғилган қизи ҳамда Меганнинг ўгай опаси ҳисобланади.

Бироз аввалроқ эса Саманта Меган ҳақидаги “ҳақиқатларга” тўлиб-тошган китоб ёзиб, уни иккиюзламачи деб атаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳасадми ёки ҳақиқат? Меган Марклнинг ўгай опаси уни зиқналикда айблади