10:00 / 17.01.2018
4 769

Ўт ўчирувчи 3-қаватдан ташланган қизни тутиб олди (видео)

Ўт ўчирувчи 3-қаватдан ташланган қизни тутиб олди (видео)
Америкалик ўт ўчирувчи Скотт Строуп ёнаётган бинонинг 3-қаватидан отаси томондан ташланган қизни тутиб олди.

Воқеа 3 январда Атланта шаҳри яқинидаги Де-Калб округидаги апартаментларда юз берган. Ёнғин 3 қаватли бинони тўлиқ қамраб олган ва ўнлаб одамлар томга ва балконга чиқиб, “тузоқ”да қолишган.

Ўт ўчирувчи қизни ушлаб олгандан кейин уни шифокорларга топширган.

“Биз болаларни гўёки американча футболда тўпни тутгандек тутдик. Балконлардаги ёши катталар болаларни бизнинг қўлимизга ташлашарди. Бизнинг орамиздан бир неча киши болаларни ушлаш билан машғул бўлди. Бу ақлбовар қилмас ҳолат эди”, деб айтди ўт ўчирувчилардан бири Эрик Жексон.

Ёнғин оқибатида бир неча киши тутун ютгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилган, бироқ ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Аммо уй буткул ёниб кетгани сабаб 50га яқин киши бошпанасиз қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўт ўчирувчи 3-қаватдан ташланган қизни тутиб олди (видео)