2017 йилда пайдо бўлган барча бойликларнинг тахминан 82 фоизи Ернинг 1 фоиз аҳолисига тегишли. Бу ҳақда Кун нашри Oxfam ташкилоти ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жаҳондаги энг бадавлат одамлар бойлиги ўтган йилда 762 млрд АҚШ долларига кўпайган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда доллар миллиардерлари сонининг бутун тарихдаги рекорд ўсиши қайд қилинди. Айни дамда уларнинг сони 2043 кишини ташкил этмоқда.
«Миллиардерлар умумий бойлигининг тўртдан уч қисми мерос сифатида ўтган. Келаётган 20 йилда, жаҳондаги энг бой 500 киши ўз меросхўрларига қарийб 2,4 трлн АҚШ доллари қолдиради – бу 1,3 млрд киши истиқомат қилувчи Ҳиндистон ЯИМдан ҳам кўпроқдир», - дейилади тадқиқотда.
Ўтган йили Осиё миллиардерлар сони бўйича тарихда биринчи марта АҚШни ортда қолдиргани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)