21:20 / 22.01.2018
6 132

Жээнбеков Ўзбекистонга алоқадор ҳужжатни имзолади

Жээнбеков Ўзбекистонга алоқадор ҳужжатни имзолади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича 2017 йилнинг 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим ратификацияси тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2017 йилнинг 21 декабрь куни қабул қилинган. Ундан кўзланган мақсад – Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қирғиз-ўзбек давлат чегараси туманида хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаш бўйича ўзаро муносабатлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солишдир.

Битим минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, терроризм ҳамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан кураш, янги чақириқлар ва таҳдидларга қарши туриш, шунингдек, давлат чегараси орқали ноқонуний миграция масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш имконини беради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 10 кун ўтиб кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жээнбеков Ўзбекистонга алоқадор ҳужжатни имзолади