
Анхель Кастро Диас-Баларт —Куба собиқ президенти Фидель Кастронинг катта ўғли ўз жонига қасд қилди.
Хабарда айтилишича, Диас-Баларт охирги бир неча ой ичида чуқур депрессия ҳолати сабаб шифокорлар қабулига бориб юрган ва шу бугун эрталаб ўз жонига қасд қилган.
Шунингдек, Кастронинг депрессия ҳолати сабаб шифохонага ётгани ва кузатув амбулатор шароитига ўтказилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Шунингдек марҳум ўз ўлими олдидан мактуб ҳам ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, Диас-Баларт 11 та китоб ва ядро физикаси, энергетика технологияси ва уларнинг атроф-муҳит билан ўзаро алоқасига оид 50 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар