date

АрХив сунъий интеллект ёрдамида ёзилган сифатсиз мақолаларга қарши курашни бошлади

АрХив сунъий интеллект ёрдамида ёзилган сифатсиз мақолаларга қарши курашни бошлади

Илмий мақолалар учун мўлжалланган машҳур арХив платформаси сунъий интеллект ёрдамида яратилган сифатсиз материалларга қарши қатъий чоралар кўришини эълон қилди. Эндиликда нейротармоқ томонидан ёзилган ва инсон томонидан текширилмаган матнлар аниқланса, муаллифлар бир йил муддатга платформадан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

АрХив компьютер фанлари бўлими раҳбари Томас Диеттеричнинг сўзларига кўра, мақола мазмуни учун тўлиқ жавобгарлик муаллиф зиммасида қолади. Агар матнда нейротармоққа хос бўлган «ҳаллутсинациялар», уйдирма ҳаволалар, плагиат ёки моделнинг техник изоҳлари (масалан, «200 сўзли қисқача мазмун ёзинг») аниқланса, бу санкциялар учун асос бўлади.

Жазо чораси сифатида бир йиллик тақиқдан ташқари, қоидабузарлар келгусида ўз мақолаларини фақат нуфузли илмий журнал ёки конференция тўпламларида қабул қилинганидан кейингина арХив платформасига жойлаштиришлари мумкин бўлади. Платформа маъмурияти ҳар бир ҳолат ички текширувдан ўтказилишини ва муаллифларга апелляция бериш ҳуқуқи сақлаб қолинишини таъкидлади.

АрХив вакиллари сунъий интеллект туфайли илмий муҳитда «AI-ахлат» муаммоси кескинлашаётганини тан олмоқда. Катта тил моделлари (LLM) туфайли илмий янгилик келтирмайдиган, юзаки ва автоматик тарзда яратилган матнлар оқими кўпайган. Ушбу янги чекловлар академик ҳамжамиятдаги генератив сунъий интеллект билан боғлиқ умумий инқирозга қарши курашнинг бир қисмидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АрХив сунъий интеллект ёрдамида ёзилган сифатсиз мақолаларга қарши курашни бошлади