
Ёқутистондан 97,92 ва 85,62 каратли йирик олмос топилди. Бу ҳақида ушбу тошларни қўлга киритган "Алроса” компанияси маълумотларига таянган ҳолда “Korrespondent.net” нашри хабар бермоқда.
“Биз сизга янги топилмалар ҳақида хабар беришдан шодмиз. Ҳақиқатан ҳам 50 каратдан каттароқ йирик тошлар жуда кам учрайди” деди ЕСО АЛРОСА раҳбари Евгений Агуреев.
97,92 каратли олмос сарғиш тусга эга шаффоф тош бўлиб 26 х 17 х 21 мм ўлчамларига эга.
Иккинчи олмос ҳам аввалгиси каби шаффоф ва сарғиш тусда. Унинг ўлчамлари эса 27,89 х 27,20 х 27,14 мм га тенгдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар