Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров криптовалюталарнинг ҳалоллиги ёки ҳаромлиги масаласи бугунги кунда унинг мамлакат иқтисодий ҳолатига таъсирининг турфалиги сабабли ҳал қилинмаганини маълум қилди.
Аввалроқ Қодиров биткоин сотиб олиш ва криптовалютанинг ривожланиши ортидан кузатиш истагини билдирганди.
“Чеченистон муфтийси Салоҳ-Ҳожи Мажиев томондан чақиртирилган кенгаш бундай жиддий масала бўйича қарор чиқариш учун ҳар бир олинган давлатнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш кераклиги ҳақидаги хулосага келди. Салоҳ-Ҳожи Мажиевнинг айтишича, агар криптовалюта давлатнинг сиёсати, иқтисодиёти ва молиявий ҳолатига зарар етказса, биз уни ҳаром дейишимиз керак. Ҳозирча Россияда криптовалютанинг ҳалол ёки ҳаромлиги ҳақида хулоса чиқаришга асослар йўқ”, деб ёзган Қодиров Telegram-каналида.
Унинг маълум қилишича, Мажиев бошчилигидаги ислом уламолари криптовалюта билан боғлиқ масалаларни ўрганиб, уни муҳокама қилишган. Қодировнинг таъкидлашича, криптовалюта давлатдаги иқтисодий вазиятга қандай таъсир қилиши, у давлатга фойда ёки зарарлигини аниқлаш керак. “Салбий жавоб олинсагина, шариат бўйича ундан фойдаланишни тақиқлаш юзасидан қарор чиқариш мумкин”, деб айтган Қодиров.
Қодировнинг айтишича, Миср ва Фаластинда криптовалюталарнинг тақиқланиши ҳақидаги фатво “бошқа мусулмон давлатларни ҳеч нарсага мажбурламайди”.
“Бу ҳолат ушбу пулларга (криптовалюта) харид, савдо, ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошира олишимизни англатадими? Агар бунинг имкони бўлса, биз криптовалюта ҳалол деган қарорга келамиз. Агар у қандайдир молиявий пирамида бўлса, унда у яққол тақиқланган нарса эканлиги кўринади ва биз бу ҳақда расман маълум қиламиз”, деб Мажиевнинг сўзларини келтириб ўтган Қодиров.
“Бир неча кун аввал мен тажриба сифатида бирор суммадаги криптовалютани сотиб олиш истагини билдиргандим. Ҳозирча уни сотиб олмадим. Бироқ асосий мақсадга эришдим – ислом уламоларининг бу муҳим масалага эътиборини қаратдим”, деб қўшимча қилган Қодиров. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»