date
views 7 141

Анаконда томонидан бўғизланаётган ит қутқариб қолинди (видео)

Анаконда томонидан бўғизланаётган ит қутқариб қолинди (видео)
Бразилияда анаконда томонидан дарёга тортиб кетилган итнинг қутқарилиши видеога олинди, деб ёзади Кун нашри.

Видеода икки эркак итнинг атрофида ўралиб олган анакондани думидан ушлаб, дарёдан ташқарига олиб чиқишаётганини кўриш мумкин. Эркаклар илонни дарёдан чиқариб, судрай бошлашганда ҳам илон ўз ўлжасини қўйиб юборишни истамайди.

Итни анаконда домидан чиқариб олиш учун эркаклардан бири қўлига таёқ олиб, илонни бир неча марта савалаган. Шундан кейингина илон таслим бўлиб, итни қўйиб юборган. Ит кўринишича жиддий жароҳат олмаган, чунки оёққа туриб, қочиб кета олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анаконда томонидан бўғизланаётган ит қутқариб қолинди (видео)