
8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан турк ман аёллари мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номида 40 манат ($11) дан байрам совғаси олишади, деб хабар берди Даракчи нашри.
Президент фармонига биноан мазкур совға турли давлат ташкилотларида, хуусусий корхоналарда, муассасаларда ишловчи, пенсиядаги, аспирантура ва докторантурада, клиник ординатураларда таълим олувчи, Давлат хизмати академияси тингловчи хотин-қизларга берилади.
Шу билан бирга байрам совғасидан талаба, мактаб ўқувчилари ва болалар боғчалари тарбияланувчилари бўлган қизлар ҳам бенасиб қолмайди.
Аёлларга 8 март муносабати билан 40 манатдан совға беришни Турманистоннинг илк президенти Сапармурот Ниёзов анъанага киритган эди. Туркманистонда 40 манатга бир кийимлик штапель харид қилиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар