14:37 / 14.03.2018
3 643

Россия ва МДҲ мамлакатларида мультимиллионерлар сони жадал ўсиб бормоқда

Россия ва МДҲ мамлакатларида мультимиллионерлар сони жадал ўсиб бормоқда
2017 йил якунлари бўйича Россия ва МДҲнинг бошқа давлатлари мультимиллионерлар – 5 млн доллар ва ундан кўпроқ пулга эга бўлганлар сонининг ўсиш суръати бўйича етакчига айланди. Бу мамлакатлар гуруҳида мультимиллионерлар сони 27 фоизга кўпайди – 42 минг 390 киши. Бу суръатлар умумжаҳон кўрсаткичи, шунингдек, сайёранинг бошқа минтақаларидан ҳам кўп. Бундай маълумотлар Knight Frank кўчмас мулк соҳасидаги халқаро консалтинг компанияси томонидан эълон қилинган ҳар йиллик ҳисоботда тақдим этилди.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларида бой одамларнинг кўпайишига бўлган тенденция ўтган йил бошида “Россиянинг рецессиядан чиқиши” билан тўғри келди. Шу билан бирга, ушбу давлатлар гуруҳи 2012 йилдаги кўрсаткичлардан ҳали анча узоқ, ўшанда уларда умумий ҳисобда 66 минг 700 мультимиллионер бўлган. Knight Frank тахминларига кўра, бу кўрсаткичга яқин беш йилда ҳам эришиб бўлмайди. Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларида 5 млн доллар ва ундан ортиқ пулга эга бўлганлар сони 53 мингдан ортиқни ташкил этиши кутиляпти.

2017 йилда бу мамлакатлар гуруҳида жуда бой одамлар сони ҳам ортди. Бугунги кунда 50 млн доллар ва ундан кўпроқ пулга 2870 киши эгалик қилса (ўсиш 26 фоиз), 500 млн доллар ва ундан ортиққа – 250 киши (ўсиш 19 фоиз). Экспертларнинг фикрича, ушбу икки гуруҳ ҳам келаётган беш йилда кенгайиб боради, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Ҳозирги кунда дунёда 2 млн 515 минг 480 мультимиллионер бор. Ўтган бир йилда уларнинг сони деярли 215 мингга кўпайди. 2017 йилда уларнинг 929 мингдан ортиғи Шимолий Америкада яшаган. Иккинчи ўринда Осиё (тахминан 687 минг), учинчи – Европа (650 мингдан ортиқ).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва МДҲ мамлакатларида мультимиллионерлар сони жадал ўсиб бормоқда