«Йўлбарссимон питон» нафақат сичқонлар ёки қуёнлар билан, балки табиатда учрайдиган йирик жонзотлар — аллигатор ва буғулар билан ҳам озиқланади. Яқинда Флоридада топилган илон энг катта ўлжани ютиш бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар берди Дарё нашри National Geographic берган маълумотга таяниб.
Флорида табиатни муҳофаза қилиш идораси «қора йўлбарссимон питон»ларга қарши курашишни давом этмоқда. У Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда йўқолиб бораётган ҳайвонлар сирасига киради, бироқ АҚШда у хавфли тур ҳисобланади. Илоннинг узунлиги 3,7 метрга қадар етиб, ер юзидаги энг йирик бешта жонзотдан биридир.
Флорида ерларида яшайдиган улкан судралиб юрувчининг табиий душманлари бўлмагани сабаб, у «Эверглейдс» боғидаги ҳайвонларга қирон келтирмоқда.
Атига бир неча йил ичида бу ерда яшайдиган енот ва опоссумлар популяцияси 98—99 фоизга, оқ думли буғулар 94 фоизга қисқариб кетди. Шунингдек, коётлар, қушлар ҳамда ноёб Флорида пумаси қирилиб кетиш хавфи остида.
АҚШ ҳукумати ушбу муаммога 2013 йилдаёқ эътибор қаратган эди, бироқ кўрилган чора-тадбирлар кутилганидек самара бермади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин