
Ливанда биринчи марта олти эгизак дунёга келди, деб ёзади «Дарё». Болалар Байрутдаги авлиё Иосиф касалхонасида туғилди.
Аллақачон тўрт фарзанднинг ота-онаси бўлган ливанлик эр-хотин бешинчи фарзанд кўришни ният қилган. Аммо ҳомиладорлик чоғида бир йўла олти бола туғилиши маълум бўлган.
Чақалоқларнинг онаси ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Уч ўғил ва уч қиз эгизаклар ҳам соппа-соғ.
Бу дунё амалиётида жуда камёб ҳодиса, дейилади хабарда. Бир йўла олти чақалоқ туғилиши 4,5 миллионтадан битта ҳолатда кузатилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар