
13-чақириқдаги Бутунхитой халқ вакиллари йиғини биринчи сессияси депутатлари 17 март куни Си Жинпингни Хитой раиси лавозимига қайта сайлашди.
Хитой конституциясига кўра, давлат раҳбари лавозимини 45 ёшга тўлган фуқаро эгаллай олади. Номзодлар рўйхати президиум раиси томонидан таклиф қилинади. Яқинда Хитой конституциясига қабул қилинган тузатмаларга кўра, эндиликда Хитой раиси лавозимини бир киши чекланмаган миқдорда эгаллай олади. Аввал бунга қаторасига 2 муддатдан кўп марта рухсат берилмаган.
Си Жинпинг, шунингдек, қуролли кучларни бошқарувчи олий давлат лавозимига – Хитой марказий ҳарбий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди. Ушбу кенгаш Хитой Халқ-озодлик армиясига раҳбарлик қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар