
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашди.
ИҲТ тарқатган баёнотда айтилишича, учрашувда динлараро мулоқотнинг аҳамияти ва терроризмга қарши кураш масалалари муҳокама этилган.
Ҳар икки томон ҳам Фаластин ва Қуддус борасида ҳамкфикр экани таъкидланди. Ал-Усаймин папага Қуддусдаги насронийлар ва мусулмонларнинг ҳуқуқлари, шунингдек, мьянмалик мусулмон роҳинжалар бўйича позицияси учун миннатдорчилик билдирди.
Рим папаси Франциск эса Ислом ҳамкорлик ташкилотининг терроризимга қарши кураш борасидаги саъй-харакатларини қўллаб-қувватлаб, Ислом дини ва терроризм орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини таъкидлади.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар