Жанубий Корея ҳукумати Сеулда «ортиқча иш маданияти»га қарши курашишга қарор қилди. Бунга чора сифатида ҳар жума куни амалдорларнинг компьютерлари мажбурий равишда ўчирилади, деб хабар берди «Хабар» нашри.
30 мартдан бошлаб кейинги уч ой давомида давлат тузилмаларида ишловчи амалдорларнинг компьютерлари ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи жума кунлари кечки вақт ўчириб қўйилади.
Сеулда 30 март куни ишчи компьютерлар кечки соат саккизда ўчирилади, апрелдан бошлаб эса ярим соат эрта ўчирилади. Тажрибанинг учинчи босқичида, яъни май ойида компьютерлар ҳар жума куни соат 19:00 да ўчирила бошланади.
Сеул мериясининг маълум қилишича, компьютерларнинг автоматик равишда ўчирилиши барча ходимларга тааллуқли. Алоҳида вазиятлардагина истисно қилиниши мумкин. Шу билан бирга 67,1 фоиз давлат хизматчилар ўз компьютерларининг ўчирилмаслигини сўраган.
Маълумотларга кўра, Жанубий Корея ҳукумати ходимлари йилига 2738 соат ишлайди, бошқа ривожланган давлатлар эса ушбу кўрсатгич йилига 1763 соатга тенг. Март ойининг бошида Жанубий Корея парламенти иш ҳафтасини 68 соатдан 52 соатга ўзгартириш бўйича қарорни қабул қилганди. Мазкур янгилик 2018 йилнинг июлидан бошлаб кучга киради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?