Афғонистондаги ИШИД фаолияти ва уларнинг аъзоларига оид маълумотлар бўрттирилган. Уларнинг сони ҳозирда 2 минг кишидан кам. Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида халқаро конференцияда қилган маърузасида шу ҳақда маълум қилди.
“Афғонистондаги ИШИД фаолияти ҳақида турли хабарлар мавжуд. Уларнинг айримлари бўрттирилган. Бугунги кунда Афғонистондаги ИШИД жангарилари сони 2000 кишига етмайди. Афғонистон кучлари ҳамкор давлатлар билан биргаликда ИШИДга аъзо 1000га яқин жангарини йўқ қилишга эришди. Бизда жангариларга қарши курашиш борасида сиёсий ирода етарли ва кучли. Шундай экан, глобал майдонда биз бундай таҳдидга қарши биргаликда курашишимиз керак”, - деди Афғонистон президенти.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Халқаро Форумлар саройида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ўз ишини давом эттирмоқда. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг маърузасидан сўнг, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани нутқ сўзлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)