07:02 / 29.03.2018
6 074

Етиб келдик: АҚШ Ойни ўзининг мулки деб эълон қилди

Етиб келдик: АҚШ Ойни ўзининг мулки деб эълон қилди
Оқ уй маъмурияти ҳузуридаги ижроия идораси АҚШ Ернинг табиий йўлдоши – Ой сиртига эгалик қилиш ва ундан исталган мақсадда фойдаланишга ҳуқуққа эгалиги айтилган ҳужжатни эълон қилди. Бунга эса 1967 йилдаги Коинот ҳақидаги келишувдан ташқари яна бир сабаб келтирилган: Ойга исталган миссиялар ва парвозлар унинг сиртида қолдирилган илмий қурилмаларга зиён етказиши мумкин. Америкалик амалдорларнинг фикрича, бу сабаб исталган давлат Ойга учишдан олдин АҚШдан рухсат олиши кераклигига етарлича асос ҳисобланади.

Бироқ АҚШнинг бундай баёнотлари бошқа ҳужжат – БМТ томонидан қабул қилинган 1979 йилдаги Ой ва бошқа само жисмларидан фойдаланиш ҳақидаги келишувга зид келади. Бироқ АҚШ бу ҳужжатни имзоламаган. Шунга қарамай, АҚШ бир томонлама равишда Ойни “ўзиники” ҳам қила олмайди: БМТ аъзоси сифатида АҚШга бошқа исталган давлат каби Ой ҳудудини босиб олиш мақсадида куч ишлатиш ёки исталган бошқа ёвуз ҳаракатлар ёки ёзув ҳаракатларни амалга ошириш таҳдиди тақиқланади. Шунингдек, Ойдан ёвуз ҳаракатларни амалга ошириш учун фойдаланиш ёки бундай таҳдидларни Ер, Ой, коинот кемалари, коинот кемалари персонали ёки сунъий коинот объектларига нисбатан қўллаш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Етиб келдик: АҚШ Ойни ўзининг мулки деб эълон қилди