07:03 / 02.04.2018
3 826

Алмазбек Атамбоев: Ўзи ва янги президент фаолияти ҳақида

Алмазбек Атамбоев: Ўзи ва янги президент фаолияти ҳақида
Қирғизистоннинг собиқ ва амалдаги президентлари ўртасида тушунмовчиликлар борлиги ҳақида кўп гапирилди ва афтидан, бу гап-сўзлар бекор эмас, дейилади Kun.uz нашрида.

Бугун Алмазбек Атамбоев томонидан ўтказилган матбуот анжумани шунга ишора қилмоқда. Атамбоев ўз фаолияти ва Жээнбеков фаолияти ҳақида кўп гапирди.

Алмазбек Атамбоев тўрт ойлик танаффусдан кейин биринчи марта журналистлар билан учрашди. Қуйида Атамбоевнинг тушунмовчиликларга ишора қилувчи баъзи гаплари келтирилади.

"Бошқа ҳужжатни тиқиштиришга кимнинг ҳадди сиғди?"


Мен Сооранбойдан каттаман ва ака сифатида у билан очиқ гаплаша оламан. Баъзан ёқимсиз гапларни гапиришга ҳам тўғри келади.

Сооранбой Жээнбековга Президент аппарати тасдиқланган стратегия ўрнига парламент республика шаклига ўтиш олиб ташланган бошқа бир вариантни тақдим этишга уринган. Жээнбековга Хавфсизлик Кенгашида бошқа нутқни тиқиштиришган. Мен унга бу ҳақида айтдим. Энг жарангдор коррупцион ишлар Атамбоев томонидан бошланган. Барчаси атайин бошқа томонга бурилмоқда. Президент ҳужжатларни диққат билан кўздан кечириши керак.

Таъкидлаш жоизки, 8 февраль куни "Ала-Арча" давлат қароргоҳида мамлакат янги президенти раислиги остида Хавфсизлик Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилганди. Сооранбой Жээнбеков ҳуқуқ-тартибот ва суд органларининг коррупцияга қарши курашини кескин танқид қилди.

Кадрлар масаласига аралашмайман деганман...

Баъзилар Атамбоев кадрларни қайта тайёрлаш жараёнига аралашмоқда, деб ўйлашмоқда. Мен унга (Жээнбековга) бошидаёқ кадрлар масаласига аралашмаслигимни айтганман...

Ҳозир унга айтяпман: "Қара, Хавфсизлик кенгашига кимларни йиғиб олдинг?" Мен Темир Жумақодировни олгандим, у ақллиларни тўплаб олди. Уларнинг бари ҳозир кетиб бўлди. Ҳозир эса у ерда аскарлар формасидан бошқаси текширилмайди.

Ўзимникиларни хафа қилдириб қўймайман

Ислоҳот ўтказишга жазм қилган ягона вазир - Улан Исроилов (ИИВ раҳбари). Энди эса у бунинг учун уни "еб ташлашлари"ни айтмоқда.

Мен ҳам, Сапар ҳам индамагандик


Мен узоқ индамадим ва Сапар Исоқовдан ҳам индамасликни сўрадим. Бироқ 2017-2018 йилги қишга тайёргарликни Сооранбой Жээнбеков вазирлар маҳкамаси ёпган. Шунингдек Жээнбековнинг бош вазирлиги вақтида 2016 йилда Бишкек ИЭС реконструкциясига тендер ўтказилган ва пул ажратилган. Ўрганиб, айбдорларни қўлга олсин. Мен нафақат ИЭС, балки бошқа объектлар реконструкцияси ҳақида ҳам кўрсатма берганман.

Коррупционер-дўстлар ҳақида

Коррупцияга қарши кураш ҳақида бонг уряпсанми, дўстларинг орасида ҳеч қандай Раим миллионер бўлиши керак эмас.

Мен суд тизимида ислоҳот ўтказа бошладим. 2018 йилнинг 1 январидан кучга кириши керак бўлган етти кодекс қабул қилинган. Бироқ ўша вақтда бош вазир Сооранбой Жээнбеков илтимоси билан бир йилга кечиктирилган. Бу ҳақида очиқ гапириш керак. Одамларни йўлдан оғдириш керак эмас.

Оилани ҳукуматдан узоқда тут

Биз оилавий-сулолавий ҳукмронликнинг қайтишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу нима билан тугашини биламиз. Мен Сооранбой Жээнбековни Акаев ва Бакиевнинг хатоларини такрорламаслик ҳақида огоҳлантирдим. Умид қиламанки, дўстим тўғри қарор қабул қилади.

Асилбек Жээнбеков - яхши йигит. Мен ЖК спикери бўлган вақтида унинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилганман. Бироқ биз Сооранбой билан сайловлар вақтидаёқ агар у ҳукумат тепасига келадиган бўлса, укаси ўз ваколатидан воз кечиши кераклиги ҳақида гаплашган эдик. Ака - президент, ука эса - парламент депутати бўлиши яхши эмас.

Сиёсат билан шуғулланишимга тўғри келади

Социал-демократлар раҳбари бош вазир бўлиш истаги йўқлигини, агар истаганида референдум орқали ўз президентлик муддатини узайтириши, халқ эса уни қўллаб-қувватлаган бўлишини айтган.

"Менинг вазифам - ҳукумат ҳам, бош вазир лавозими ҳам эмас. Мен 2020 йилги сайловларга партияни тайёрлайман".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбоев: Ўзи ва янги президент фаолияти ҳақида