Украиналик депутат, собиқ снайпер Надежда Савченконинг синглиси Вера Америка президенти Дональд Трампдан Надяни қамоқдан чиқариб олишни, Украинада инсон ҳуқуқлари масаласини ўз назоратига олишни сўрамоқда. Унинг айтишича, айни пайтда Украинани қип-қизил жиноятчилар, коррупциячи ва ўғрилар бошқармоқда. Надежда ҳам худди ўшаларнинг ғазабига учради. Уни адолатсизларча қамашди.
— Қамоқда ўтириб очлик эълон қилгач, — деди Вера. — Опамнинг саломатлиги ёмонлашган. Лекин ҳеч ким бунга эътибор қилаётгани йўқ. Опам адолатсизлик қурбонига айланмоқда. Илтимос, опамни турмадан чиқариб олинг!..
Эслатиб ўтамиз, Надежда Савченко шу йил март ойида Украина Олий Радасида террор ҳаракати содир этишга ҳозирлик кўрганликда гумон қилиниб қамоққа олинган. Аммо Савченко айбини бўйнига олмади. Буни сиёсий буюртма дея баҳолади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди