00:15 / 05.04.2018
3 653

«Суриядаги низони қурол билан ҳал этиш йўли йўқ»

«Суриядаги низони қурол билан ҳал этиш йўли йўқ»
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг фикр билдиришича, Суриядаги вазиятни ҳарбий йўл билан эмас, фақат сиёсий йўл билан ҳал қилиниши мумкин.

«Эрон Ислом Республикасининг нуқтаи назарига кўра, Сурия масаласини ҳал қилишда ҳеч қандай ҳарбий йўлга ўрин йўқ. Биз Сурия инқирозини фақат тинч йўл билан ҳал қилишимиз мумкин. Биз барчамиз Сурияда уруш тугаши учун ёрдам беришимиз, тинчлик учун сиёсий жараёнлар давом этиши ва қочқинлар ўз уйларига қайтиши учун бирдамликда ҳаракат қилишимиз керак», деган Эрон раҳбари Анқара учрашуви якунида.

Эрон раҳбари шунингдек, барча томонлар Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши лозимлигига эътибор қаратган.

«Сурия Республикаси ҳудудий яхлитлиги бўлинмасдир, Сурия республикаси суверенитетини барча ҳурмат қилиши лозим», деган Руҳоний.

У ҳеч бир мамлакат Сурия келажаги бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эмаслигини айтиб ўтган. «Сурия тақдири фақат Сурия халқи қўлида. Айнан Сурия халқи якунда янги конституцияни қабул қилади, улар демократик сайловларда ўз тақдирлари учун овоз беришлари керак», дея қўшимча қилган у.

У Сурияда гуманитар вазият қўрқинчли даражада оғир аҳволда эканини қайд этиб, Сурия халқи ёрдамга муҳтож эканини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Суриядаги низони қурол билан ҳал этиш йўли йўқ»