date
views 8 267

Россия меҳнат муҳожирлари касаба уюшмаси чет эллик ишчиларнинг оммавий кетаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Россия меҳнат муҳожирлари касаба уюшмаси чет эллик ишчиларнинг оммавий кетаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Россия меҳнат муҳожирлари касаба уюшмаси муҳожирлар Россияни оммавий тарк этаётгани ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди. Бу ҳақда “РСН” хабар бермоқда.

“Меҳнат муҳожирлари харид имконияти пасаяётганини, Тошкент ёки Душанбега энди камроқ доллар юбора олишларини тушуниб етишди”, – деди касаба уюшмаси раиси Ренат Каримов.

“Бироқ, ҳозирча биз уйга қайтиш мақсадида жомадонларини йиғиштирган муҳожирларнинг катта гуруҳи пайдо бўлди, деб айта олмаймиз”, – дея қўшимча қилди Каримов.

Аввалроқ, рубль курсининг қадрсизланиши натижасида Россиядаги меҳнат муҳожирлари оммавий равишда ватанга қайтаётганликлари ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия меҳнат муҳожирлари касаба уюшмаси чет эллик ишчиларнинг оммавий кетаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди